Ўзбек қамоқхонаси ҳақидаги китоб нашрдан чиқди by Ozodlik Radiosi   6 год. назад

90,397 просмотров

127 Likes   27 Dislikes

Ссылка на видео. Код для вставки.

Ўзбек қамоқхонасининг собиқ маҳбуси Евгений Дяконовнинг "Zona-Uz" китоби Литвадаги "Алма Матер" нашриëти тарафидан чоп қилинди.


Муаллиф ва бошқа маҳкумлар чизган расмлар билан безалган бу китоб ҳозир Норвегияда сиëсий қочқин мақомида яшаëтган 45 яшар инсон ҳуқуқлари фаоли Евгений Дьяконовнинг Ўзбекистон қамоқхонасида ўтказган 383 куни ҳақида ҳикоя қилади.

Китоб муаллифи Евгений Дьяконовнинг Озодликка айтишича¸ "Zona-Uz" асарида ўзбек қамоқхоналарининг кўпчилик учун номаълум тарафлари ëритилган:

- Нашриëт вакиллари билан муҳокама жараëнида¸ ўзбек турмасининг шу пайтгача кўпчилик учун номаълум қолаëтган тарафларига кўпроқ эътибор бериш керак деган ҳулосага келдик. Аҳлоқ-одоб нуқтаи назаридан айтилмай келаëтган мавзулардан бири¸ ўзбек турмаларидаги гомосексуализм кўлами. Яна бир мавзу эса маҳбуслардан ўлпон йиғилиши. Собиқ ўзбек маҳбуси сифатида мен муҳим деб билмаганим бу икки жиҳат нашриëт ходимлари тавсияси билан китобда ëритилди¸- дейди Евгений Дяконов Озодлик билан суҳбатда.

Бу китоб Серж Иваков номли уйдирма қахрамон тилидан ëзилди¸ аммо барча тафсилотлар ўз бошимдан кечирган ва ўзим кўрган реалликка асосланди¸ дея қўшимча қилади муаллиф.

Суҳбатдош китобнинг илк сатрларини 1997 йили қамоқхонага тушган кунида ëзганлигини айтади:

- Мен агар қамоқхонада қийноқлардан ўлиб кетсам¸ ëзган ëзувларим қолсин дея кўрган кечирганларимини қоғозга тушира бошладим. Аммо бу битикларнинг бир кун келиб китоб ҳолида чиқишини ўйламаган ҳам эдим¸- дейди ëзувчи.


загрузка...

Комментарии

Похожее видео

Новости